Рико Льюис: "Абдуқодир учун жуда ҳам хурсандман"

TIGGO 2 PRO

Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" Англия кубоги доирасида "Лейтон Ориент" билан баҳс олиб, бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. 
 
Мазкур учрашувнинг иккинчи бўлим аввалида ҳамюртимиз Абдуқодир Витор Рейс ўрнига захирадан майдонга тушди. Беллашувнинг 56-дақиқасида Льюиснинг зарбасидан сўнг тўп Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. Ушбу тўқнашувдан сўнг англиялик ҳимоячи тенгдоши ҳисобланган Абдуқодир ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 
 
"Тўғриси, гол Ҳусановнинг номига ёзилганидан жуда хурсандман. Шу билан бирга, ўзбекистонлик футболчи ўйинга жуда яхши қўшилиб, тўпни ажойиб назорат қила олди. Айниқса,узоқ масофага пасларни жуда яхши амалга ошира олди. Бу эса менга ҳам манзур келди" - деди англиялик футболчи.  
 
Маълумот учун, "Манчестер Сити" навбатдаги учрашувини Европа Чемпионлар лигаси доирасида Испаниянинг "Реал Мадрид" билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ганиев Toир
08/02/2025 23:32
Хусановга тегиб эмас Хусанов калласи Билан тупни жойлаб куйди яхшилаб куринглар