Рио Олимпиадаси чемпиони профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказади

2016 йилги Рио Олимпиадасининг оғир вазн тоифасидаги олтин медаль соҳиби Тони Йока (7-0, 6 КО) профессинал боксдаги навбатдаги жангини 25 сентябрь куни Франция пойтахти Парижда ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказади. Йокага ўша куни Ёханн Духаупас (38-5, 25 КО) рақиблик қилади.

Йока бир йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. У ўзининг  охирги жангини  2019 йил сентябрь ойида ўтказиб, 3-раундда Майкл Уоллишни нокаутга учратганди.

Франциялик боксчи фаолиятини янада ривожлантириш учун менежер Жеймс Пренс билан шартнома имзолади ва кейинчалик  «Top Rank” билан қўшма  ҳамкорлик борасида келишувга эришган.

Boxingscene.com сайти хабар беришича, Йока ўзининг «Top Rank”даги дебютини март ойида ўтказиши керак эди. Бироқ, жанг коронавирус пандемияси туфайли қолдирилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!