Рио Олимпиадаси иштирокчиси профи рингда навбатдаги ғалабасига эришди
12 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтказилган жанг оқшомида юртдошимиз Рио Олимпиадаси иштирокчиси Ҳуршид Тожибоев навбатдаги рейтинг жангида иштирок этди.
У филиппинлик Ивор Ластрильяга қарши рингга кўтарилди. Саккиз раунддан иборат бўлган мазкур жангнинг тўртинчиси якунланганидан сўнг, рақиби жангни давом эттира олмаслигини билдирган.
Шундай қилиб, Хуршид профессионал боксдаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
Фикрлар