Ришар Гаске "Kooyong Classic"да ўйнайди

Франциялик теннисчи Ришар Гаске экарклар ўртасида ўтадиган "Kooyong Classic" кўргазмали турнирида иштирок этадиган бўлди.

Куйонг шаҳрида январь ойида ўтадиган мусобақанинг Twitter саҳифаси ҳам ушбу хабарни тасдиқлади.

Ришар ушбу турнирда бешинчи маротаба иштирок этади. У илк маротаба "Kooyong Classic" мусобақасида 2003 йил қатнашган бўлса, иккинчи маротаба эса орадан 11 йил ўтиб мазкур мусобақада ўйнаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!