Ривалдо: Дембеле МЮ учун яхши вариант

“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо каталонияликлар вингери Усмон Дембеле ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Усмон Лиссабонга йўл олди ва бизда унинг “Бавария”га қарши ўйинини кузатиш имконияти бор. У “Барселона”нинг “жокери” бўлиши мумкин, чунки у захирадан майдонга тушиб, ўйинга жиддий таъсир ўтказа олади. У жуда истеъдодли.

Мавсум якунида уни жамоадан кетиши ҳақида турли миш-мишлар юрибди, лекин Усмон шу ерда экан, мураббий унинг хизматларидан фойдаланиши керак.

“Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчони сотиб ололмагач, айнан Дембелега эътибор қаратгани ҳақида хабарлар тарқалди. Дембеле “Юнайтед” учун яхши вариант. У жуда тезкор ва қобилиятли, унинг премьер-лигада яхши натижалар кўрсатишига ишонаман”, - дейди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!