Ривалдо ЖЧ-2018да ким фаворитлигини айтди
Ads

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо яқинлашиб келаётган ЖЧ-2018да қайси терма жамоа фаворитлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Менимча бу сафар Бразилия фаворит бўлса керак. Ўзим ҳам бразилиялик сифатида айтишим мумкинки, бизда чемпион бўлиш учун барчаси етарли.

Шунингдек Германия, Франция, Аргентина ва Испания ҳам мусобақа фаворитлари қаторига киради. Ҳудди доимгидек. Қолаверса, Англияни ҳам ушбу рўйхатга киритишимиз мумкин”, - дейди Ривалдо.