Ривалдо: "Месси Неймардан қайтишини сўраганига ишонмайман"

"Барселона" собиқ футболчиси Ривалдо Лионель Месси Чемпионлар лигаси ярим финалида "Ливерпул"дан учралган мағлубиятдан сўнг ПСЖ форварди Неймардан каталон клубига қайтишини сўрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Бундай бўлганига ишонмайман. Бу шунчаки миш-миш. Улар тез-тез гаплашиб туришади, чунки улар бирга тўп суришган ва яхши дўст бўлиб улгуришган.

Аммо Месси ўзига клуб президенти ёки спорт директори вазифасини олиб Неймардан қайтишини сўраганини тасаввур қила олмайман," - дейди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!