Ривалдо Неймарга ғалати маслаҳат берди

Бразилиялик собиқ футбол юлдузи Ривалдо сўнгги пайтларда симулянт сифатида жиддий танқидларга учраётган ҳамюрти Неймарни қўллаб-қувватлади.

“Аввал қандай ўйнаган бўлсанг, шундай ўйнашда давом эт. Бошқа мамлакат футболчиларининг танқидларига эътибор берма. Уларнинг аксарияти аллақачон турнирни тарк этган. Агар алдаб ўтишни истасанг, алда. Зарба беришни истасанг, зарба бер. Агар қўполликдан сўнг йиқилишни истасанг, йиқил. Агар сен вақт чўзишни истасанг, майдонга ёт ва ғалаба қозон. Чунки, ҳамма шундай қилади”, - дейди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!