Риёд-2025. Делегациямиз аъзолари яна икки медални қўлга киритди!

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Tecno

Дзюдочимиз Маржона Кўчимова ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. -78 кг вазн тоифасида курашган юртдошимиз учинчи ўрин учун баҳсда озарбайжонлик рақибини мағлубиятга учратди ва бронза медалини қўлга киритди.

Шунингдек, бокс баҳсларида яна бир медал нақд қилинди. -51 кг вазн тоифасида беллашган Зилола Юсуфова ярим финалда туркиялик рақибига имкониятни бой бериб, бронза медалига эга чиқди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!