Асосий мазмунга ўтиш

Риёд-2026 Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бошқа муддатга қолдирилди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

28 ноябрь – 7 декабрь кунлари VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди

Жорий йилнинг 28 ноябрь – 7 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ Осиё Олимпия кенгаши (ООК) мусобақа қолдирилганини эълон қилди.

Янгиланган тақвимга кўра, мазкур мусобақа 2027 йилнинг 28 март – 8 апрель кунлари оралиғида Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Ташкилотчилар маълумотига кўра, тақвимлар ва ташкилий жараёнларни ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, мусобақада имкон қадар кенг иштирокни таъминлаш мақсадида Риёддаги ўйинлар кейинроққа сурилган.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ