RMC Sport: Мбаппенинг жароҳати жиддий

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе кеча “Сент-Этьен”га қарши бўлиб ўтган Франция кубогида олган жароҳатидан кейин бугун тиббий кўрикдан ўтказилди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчининг тўпиғидаги жароҳати анча жиддий. Шу боис шифокорлар унинг қачон сафга қайтиши борасида аниқ бир гап айтишмаяпти.

Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 30 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!