"RMC Sport": Суд давом этмоқда. Бенземанинг айби исботланса, у 5 йилга қамалиши мумкин

Ҳозирда Версалда "Олимпиакос"да ўйнаётган ярим ҳимоячи Матье Вальбуэна ва "Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема ўртасида суд мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Карим мазкур жараёнда ўйинларга тайёргарлик туфайли қатнаша олмаяпти. 

"Бу олти йилдан бери давом этмоқда. Деярли ҳамма шу ерда, фақат Карим келмади. Бу уят. Очиғи, нима қилиш керак эканлигини билмадим. 

Биз охиригача борамиз. Олти йилдан буён шу иш якунланмади. Бу ғавғолардан халос бўлгунча, шу ерда қоламиз", - деди Матье. 

Маълумот ўрнида, 6 йил аввал номаълум шаҳслар Вальбуэнанинг шаҳсий ҳаётига доир видеоларни тарқатиш билан таҳдид солиб, ундан пул талаб қилишганди. 37 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи Бенземани мазкур можарода воситачи сифатида айбламоқда. 

Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" форвардининг айби исботланса, 5 йилгача қамоқ жазоси ва 75 минг евро миқдорда жарима тўлаши мумкин. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!