Роббен яна АПЛга қайтиши мумкин
Ads

"Бавария" вингери Арьен Роббен фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 35 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига "Лестер" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роббеннинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси кейинги ойда ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

Маълумот учун, Роббен аввал ҳам АПЛда тўп сурган. У 2004-2007 йилларда Лондоннинг “Челси” клубида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mirzo navbahor
23/05/2019 20:13
кайтса зур буларди