Роберт Левандовски "Барселона"да қолишни истамоқда
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоадаги ўрнини қайта тиклаш ва клубда қолиш ниятида. Бу ҳақда "Diario Sport" хабар бермоқда.
37 ёшли футболчининг шартномаси ёзда якунига етади ва олдиндаги бир неча ой унинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳам Левандовски ўз ўйинини намоён этиб, вазиятни ўзгартиришидан умидвор. Акс ҳолда, тажрибали ҳужумчининг жамоани тарк этиши эҳтимоли сезиларли даражада ортади.
Манбаларга кўра, Роберт Левандовскига Америка Қўшма Штатлари лигаси ҳамда Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.



Фикрлар