Роберт Левандовски: Мен нима қилишни биламан

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ўзи қайд этаётган натижалар борасида гапирди. Бу ҳақда Германия нашрлари хабар берди.

- "Бавария" Бундеслига пешқадами, мен эса чемпионат тўпурариман. Бу жуда ёқимли ҳолат. Лекин асосийси жамоанинг ғалабаси. Мен нима қилишни биламан. Ҳужумчиманми? демак, гол уришим керак. Жамоанинг муваффақиятларида барча бирдек тер тўкмоқда ва ўз вазифасини бажаряпти, - деди Левандовски.

Мюнхенликлар айни пайтда Бундеслигада 79 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Левандовски эса 33 гол урган ҳолда тўпурарлар пойгасида етакчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)