Роберт Левандовскининг "Барселона"га қарши ўйин олдидан фикрлари

"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ доирасида бўладиган "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Германия нашрлари хабар берди.

- Биз чорак финалга йўл олдик. Рақиблар анча кучайиб бормоқда. Навбатдаги ўйин "Барселона"га қарши. Бу жамоа мусобақа фаворитларидан. Лекин биз ЕЧЛда зафар қучишни истаймиз. Бунинг учун каталонияликларни мағлуб этишимиз керак ва бу борада қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз, - деди ҳужумчи.

"Барселона" - "Бавария" учрашуви 14 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!