Роберт Уиттакер: "Уни енгиш учун ўлимга тайёр бўлиш керак"

Ўрта вазн тоифасида(84 кг) собиқ UFC чемпиони австралиялик Роберт Уиттакер дивизиондаги амалдаги чемпион Дрикус дю Плесси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менимча, Адесанья ажойиб жанг қилди, аммо ўша кеча Дрикус шунчаки дахшатли формада эди. Лекин мен уни мағлуб этиш учун нима қилиш кераклигини биламан. Бунинг учун ўлишга тайёр бўлишингиз керак.  Шунда Плессини енгишингиз мумкин”, — деди Уиттакер MMArcad Podcast You Tube каналида.

Маълумот учун, Дю Плесси шу пайтгача ММА да 24 та жанг ўтказган. Улардан 22 тасида ғалаба қозониб, 2 тасида мағлубият аламини тотиб кўрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!