Роберто: "Умид қиламанки, Месси қайтади"

"Барселона" - "Реал" учрашувидан кейин Роберто ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У собиқ жамоадоши Месси ҳақида гапирди. 

"Умид қиламанки, Лео қайтади. Биз уни кутмоқдамиз. Месси Париждаги муноасабатларга лойиқ эмас. Уни "Барса" да кўришни хоҳлаймиз", - деди испаниялик ярим ҳимоячи.

Роберто "эл-класико"да гол уриб, клубининг ғалабаси учун катта ҳисса қўшди. Мессининг келажаги эса сўроқ остида қолмоқда. Фабрицио Романонинг хабар беришича, аргентиналик ҳужумчи ПСЖнинг кейинги мавсум лойиҳасини ўрганиб чиққанидан кейин қарор қабул қилади. У камида яна бир йил Европада қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!