Робертсон: "Олдинга бир қадам, орқага яна икки қадам ташладик"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон АПЛнинг 18-тури доирасидаги "Брентфорд"га (1:3) қарши учрашувдан сўнг жамоадошларининг ўйинидан норози бўлди. У мухлисларга мағлубият сабабларини айтди.
"Бу мухлислар учун яхши ҳолат эмас. Биз тез-тез барқарорлик ҳақида гапиряпмиз-у, лекин амалда буни кўрсатолмаяпмиз. Олдинга бир қадам, орқага яна икки қадам ташладик. Бу суръатда турнир жадвалининг юқори поғонасига қайтишнинг иложи йўқ", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради "BBC Sport".
Эслатиб ўтамиз, "Брентфорд" "Ливерпул"нинг тўрт ўйиндан иборат ғалабали сериясига барҳам берди ва айни дамда 26 очко билан АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. "Ливерпуль" эса 28 очко билан олтинчи ўринни банд этган.
Фикрлар