Робин ван Перси Англияга қайтади
Ads

 

Туркиянинг "Фенербахче жамоаси  ҳужумчиси Робин ван Перси ўз фаолиятини яна Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Mirror нашри маълум қилмоқда.  

Маълум бўлишиича, голландиялик футболчига "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирган. 33 ёшли футболчининг хизматларига "бургутлар"нинг янги бош мураббийи Франк Де Бур шахсан қизиққан

Ўтган мавсумда "учар голланд" "Фенербахче" сафида жами 18 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Қайд этиш керакки, Робин ван Перси АПЛнинг "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" каби топ клубларида тўп сурган.