Родри "Арсенал" билан ўйинни ўтказиб юборади

BEPUL PROPAN

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри "Ноттингем Форест"га қарши ўйинда қизил карточка олди. 

27 ёшли испан иккинчи бўлим бошида майдондан четлатилди. Таймнинг илк дақиқасида "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси бурчакда рақиб футболчиси Морган Гиббс-Уайт билан жанжаллашди. Родри ввалига рақибининг кўксидан итариб юборди ва уни икки қўли билан томоғидан бўғиб қўйди. Гиббс-Уайт эса майдонга йиқилди. 

Бош ҳакам Энтони Тэйлор испаниялик футболчига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Кейинчалик ВАРдаги ҳамкасблари ҳам Энтонининг қарорини мақуллади. Гиббс-Уайт  сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

Родри бу қилмиши учун уч ўйинга четлатилиши мумкин. Демак, у Лига кубоги доирасидаги "Ньюкасл" ва АПЛда "Вулверхэмптон" ҳамда "Арсенал"га қарши баҳсларни ўтказиб юборади. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию