Родри жаҳон чемпионатида қандай рекорд ўрнатди?

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри жаҳон чемпионатининг бир ўйинида узатмалар (паслар) бериш бўйича рекордни янгилади.

Opta нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи гуруҳ босқичининг сўнгги турида Япония билан ўйинда (1:2) умумий ҳисобда 215та узатмани амалга оширди. Эътиборлиси, ушбу узатмалардан 204таси аниқ бўлди.

Бу эса 1966 йилдан бери бир учрашувда энг кўп узатма амалга ошириш бўйича жаҳон чемпионатининг рекорди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!