Родриго бешта топ-клуб қайсини танлайди?
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго жамоадаги роли борасидаги ноаниқлик фонида Европа ва Яқин Шарқнинг қатор клублари эътиборини тортмоқда.
Бу ҳақда Touchline нашри хабар берди.
Испания клубидаги футболчининг вазиятини миланнинг “Интер” клуби диққат билан кузатмоқда ва эҳтимолий трансфер имкониятини кўриб чиқмоқда.
Италия клубидан ташқари, футболчига Англиянинг “Арсенал”, “Челси” ва “Тоттенхэм” сингари етакчи клубларидан ҳам қизиқиш бор.
Шунингдек, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси машҳур юлдузни ўз таркибига қўшиб олиш ҳар қандай харажатга тайёргарлигини билдирган.
Тобора ортиб бораётган таклифларга қарамай, Родригонинг ўзи “Реал”да фаолиятини давом эттириш ниятида, бироқ захира ўйинчиси ролига кўнишга ва мунтазам асосий таркибдан ташқарида қолишга тайёр эмас.
Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча мусобақаларда 26 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва олтита голли узатма берди.
Фикрлар