Родриго кетиш учун “Реал”га катта шарт қўйди

CHERY AUTO

“Реал”даги келажаги мавҳум бўлиб турган бразилиялик легионер Родриго Гоэс Мадриддан кетишга шошилаётгани йўқ.

Tecno

Жамоага Килиан Мбаппе келганидан кейин 24 ёшли универсал ҳужумчи иккинчи планга ўтиб қолди. Хаби Алонсо ҳам Родригога ўйин амалиёти беришни ваъда қилмади.

“Қироллик клуби” захирага ўтириб қолиши мумкин бўлган қимматбаҳо юлдузнинг нархи тушиб кетмасидан уни сотиб юборишга ҳаракат қиляпти.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Родригонинг ўзи клубда қолиб, асосий таркибга кириш учун курашишга тайёр. Бироқ, жамоадан кетишга шошилмаётган бўлса-да, айрим талабларга жавоб берадиган таклифларни кўриб чиқишга розилик берди.

Родриго “Реал”дан кетса, фақат топ-клубга ўтади. Уни оладиган клуб катта шартнома бериши ва Родригони жамоанинг асосий юлдузига айлантиришни кафолатлаши лозим. Ҳозирча бу талабларни қабул қиладиган клуб топилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!