Родриго Ла Лигага қайтиши мумкин

"Лидс" Чемпионшипга тушиб кетганидан кейин жамоадан бир нечта футболчилар тарк этишни бошлади. Улар орасида Родрио Морено ҳам бор. У фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарши эмас. 

"Cope" нашри хабар беришича, 32 ёшли ҳужумчига "Севилья" қизиқмоқда. Унинг трансфери Испания клубига 3 миллион еврога тушиши мумкин. Жамоага янги раҳбарият келганидан кейин футболчининг трансфери муҳокама қилинди. 

Маълумот учун, Моренога Ла Лига бегона эмас. У 2015-2020 йиллар оралиғида "Валенсия"да тўп тепган, 2020 йил 30 миллион евазига "Лидс"га келганди. Якунига етган мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!