Родриго узоқ танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» клубининг 25 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Родриго ярим йиллик танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтди. Манбаларга кўра, бугун футболчи биринчи марта яна тўп билан индивидуал равишда ишлай бошлаган.|

Родриго тиззасидаги крестообраз боғламларидан олган оғир жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнининг якуний босқичига кирди. Бразилиялик сўнгги марта жорий йил март ойида «Реал» таркибида майдонга тушган эди. Унинг сафга тўлиқ қайтиши декабрь – январ ойларига мўлжалланаётгани айтилмоқда.

Родриго 2019 йилдан бери «Сантос» клубидан ўтиб, «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда у клуб таркибида 27 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!