Родригонинг уйига ўғри тушди

Испания кубоги финал учрашувида Родриго Гоеснинг уйи талон-тарож қилинди.

Мадриднинг “Реал” клуби финалда “Осасуна” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. Бу ўйинда Родриго дубль қайд этди.

"EFE" нашри хабарига кўра, ушбу ўйин вақтида "Реал" вингери ота-онаси билан бирга яшайдиган уй номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Футболчининг яқинлари ўша пайтда ўйин ўтказилаётган стадионда бўлишган.

Қароқчилар қандай зарар етказгани ҳозирча номаълум. Полиция жиноятчиларни қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!