Родрининг "Реал" ҳақидаги гапларидан сўнг "Манчестер Сити" позициясини очиқлади

"Манчестер Сити" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун муҳим ўйинчи ҳисобланган Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрини сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "шаҳарликлар" 29 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Ушбу музокаралар 2024 йил сентябрида олган оғир жароҳати сабаб вақтинча тўхтатилган эди.

Таъкидланишича, "Манчестер Сити" клубида Родрининг фаолиятини Ла Лигада якунлаш учун Испанияга қайтишни исташини анчадан буён билишади. Аввалроқ у интервьюсида "қаймоқранглилар" сафига ўтиши мумкинлигини истисно қилмаган эди.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 2019 йилдан буёнманчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!