Рождествони нишонлаган Салоҳ танқидлар остида қолди, Ловрен эса уни ҳимоя қилди
Деян Ловрен Муҳаммад Салоҳни танқидлардан ҳимоя қилди.
25 декабрь куни Салоҳ ижтимоий тармоққа оқ-қора фондаги арча суратини жойлаб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди: Биз бу байрамни Яқин Шарқдаги шафқатсиз уруш сабаб юракдаги оғир дард билан нишонлаймиз. Илтимос, Ғазодаги оилалар чекаётган азобга кўникиб кетманг.
Изоҳларда мусулмонлар Салоҳни Рождество байрамини нишонлагани учун танқид қилди.
"Мен Муҳаммаднинг қанчалик бағрикенг эканлигини биламан. У қалби ва фикри билан барчамизга нисбатан очиқлигини намойиш этди. Салоҳ оила аъзоси бўлмаган инсонларга уруш ва нафрат даврида севги ва муҳаббат намойиш этди.
Унинг кучи ва севгиси Салоҳни доим бошқалардан ажратиб туради. Шу сабабли худо уни қўллайди. У тўғри иш қилаётганини билади. Шу туфайли, у учун ҳукм ўқимасдан, ҳурмат қилинг. Худо сизни асрасин Салоҳ", - дея ёзиб қолдирди "Ливерпуль" собиқ футболчиси.
Фикрлар