Рожерс "Лестер"га "Ливерпуль" футболчисини олиб келмоқчи

"Ливерпуль"нинг марказий ярим ҳимоячиси Наби Кейта янги мавсумни АПЛнинг бошқа бир клубида бошлаши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, 26 ёшли гвинеялик футболчининг хизматларига "Лестер" жиддий қизиқиб қолган. "Тулкилар" уни жорий ёзги трансферлар даврида таркибга қўшиб олмоқчи. Агар Кейта сўнгги пайтларда мерсисайдликлар сафида асосан захирада қолаётганини инобатга олганда, ушбу трансфер амалга ошиши ҳақиқатга анча яқин.

Кейта жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 15 та ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда жами 672 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

"Ливерпуль" Кейтани 2018 йил "РБ Лейпциг"дан 60 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!