Рожерс "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ёлғонлиги таъкидлади
Брендан Рожерс "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги мураббийи сифатида кўрилаётган эди, аммо у ўз ишини ўзгартирмоқчи эмас.
Янги жамоада ишлаш ҳақидаги саволга Рожерс шундай жавоб берди: "Мен бу ҳақда ҳеч нарса деёлмайман, бу ёлғон. Миш-миш ҳар доим бўлади ва улар аниқ бир мураббий тайинланмагунча давом этади. Ҳозирги ишим "Лестер" ўйинчиларининг ривожланиши билан боғлиқ ва мен буни айни пайтда кўпроқ қилишим керак".
"Goal.com" хабарига кўра, ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Сульшер ўрнини эгаллаш учун энг яхши вариантдир. Буни Почеттинонинг ўзи хоҳлайди, аммо Париж клуби аргентиналик мураббийни мавсум ўртасида йўқотишни истамаяпти ва "Юнайтед"нинг дастлабки сўровини рад этди.
Майкл Кэррик ҳозирда вақтинчалик бош мураббий бўлиб турибди. Унинг бошқарувида "қизил иблислар" сешанба куни Чемпионлар Лигасида "Вильярреал"га қарши баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар