Роке Испаниянинг бошқа бир клубига ўтишга яқин
"Барселона"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси Витор Роке "Реал Бетис"га ўтишга яқин турибди. Клублар келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, бразилиялик футболчи икки йиллик ижара асосида "Бетис"га кўчиб ўтмоқда. Виторнинг ўзи ҳам ушбу трансферга розилик берган.
Айни пайтда "Бетис" раҳбарияти "Барса" билан музокараларнинг якуний босқичида. Яқин бир кун ичида ҳужумчи Каталонияни тарк этиши мумкин.
Маълумот учун, Рокени "кўк-анорранглилар" 40 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Фикрлар