Ads

Бугун, 7 июнь куни "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" мусобақасининг яккаликлар ўртасида чорак ва ярим финал баҳслари ўтказилади.

"Philippe Chatrier" кортида дастлаб  Рафаэль Надаль (Испания) - Диего Шварцман (Аргентина) ўзаро рақобатлашади. Ушбу учрашувдан сўнг эса Симона Халеп (Румтния) - Гарбин Мугуруса (Испания) финал йўлланмаси учун куч синашади. Шунингдек, мазкур корт Мэдисон Киз (АҚШ) - Слоан Стивенс (АҚШ) ўйинига мезбонлик қилади.

Марин Чилич (Хорватия) ва Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) ўйини "Suzanne Lenglen" кортида ўтади.

Sports.uz