"Ролан Гаррос-2019": Эркаклар ўртасида финалчилар маълум

Парижда ниҳоясига етиб бораётган Франция очиқ чемпионатида эркаклар ўртасида бош соврин учун кураш олиб борувчи теннисчилар номи маълум бўлди. Бироз аввал сербиялик Новак Жокович ва австриялик Доминик Тим ўртасидаги ярим финал ўйини якунланди. 

Маълумки, мазкур баҳс кеча ўтказилаётган жойида ёмғир сабаб бугунга сурилган эди. учинчи сетдан давом эттирилган қарама-қаршиликда австриялик теннисчи қийин ғалабани қўлга киритди. Умумий ҳисобда 4 соат 19 дақиқа давом этган баҳсда 6:2, 3:6, 7:5, 5:7 ва 7:5 ҳисоблари қайд этилди. 

Шу тариқа мусобақа бош соврини учун испаниялик Рафаэль Надаль ҳамда австриялик Доминик Тим ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!