"Roland Garros". Аёллар ўртасидаги баҳсларда финал иштирокчилари маълум бўлди

"Roland Garros" мусобақасининг аёллар ўртасидаги баҳсларида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи финалчи номи чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда юнон ракетка устаси Мария Саккари ўртасидаги беллашувда аниқланди. Сетларнинг дастлабкисини ўз номига ёздириб қўйган Барбора кейингисида рақибасига имкониятни бой берди. Ҳал қилувчи сетда Крейчиковага бироз омад кулиб боқди. Якуний ҳисоб: 7:5, 4:6, 9:7.

Иккинчи ярим финал баҳсида Анастасия Павлюченкова ва словениялик Тамара Зиданшек ўзаро кураш олиб борди. Кутилганидек, ўйин рус спортчисининг катта устунлиги остида кечди ва якунда Павлюченкова 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Барбора Крейчикова ҳамда Барбора Крейчикова ўртасидаги финал беллашуви 12 июнь куни Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!