"Roland Garros". Бугун Истомин теннис афсонасига қарши кортга чиқади!

Хабарингиз бор, теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Денис Истомин Франция очиқ чемпионатида иштирок этмоқда.

Саралаш босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, асосий тўрга йўлланма олган вакилимиз бугун дунё тенниси юлдузи Рожер Федерерга қарши кортга чиқади. Филипп Шатрие кортида бўлиб ўтиши режалаштирилган баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, теннисчимиз аввалги босқичларда германиялик Тобиас Камке, ҳиндистон вакили Рамкумар Раманатхан ҳамда Босния ва Герцеговинадан ташриф буюрган Дамир Жумхурни мағлубиятга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!