"Roland Garros". Финалчилар номи маълум бўлди!

"Roland Garros" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалчилар номи маълум бўлди.

Қайд этиш жоизки, икки жуфтлик мутлақо икки хил даражада эди ва бу табиийки, ўйинларда ҳам сезилди. Дастлаб, турнирда 4-рақамда сараланган София Кенин чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқди. 7-рақамли Квитова фаворит мақомида кўрилаётган рақибасига муносиб қаршилик кўрсатди. Аммо океанорти вакиласи 6:4, 7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз юришини давом эттирди.

Нисбатан паст рейтингдаги ракетка соҳибалари курашида польшалик Ига Швёнтек ҳамда аргентиналик Надя Подороска ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Беллашув давомида катта устунликка эга бўлган Швёнтек буни натижада ҳам кўрсата олди. Якуний ҳисоб: 6:2, 6:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!