"Roland Garros". Надаль - Жокович ўртасидаги чорак финал ўйини 4 сет давом этди

Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатида чорак финал беллашувлари ўтказилди.

Қумли кортлар қироли Рафаэль Надаль ўзининг принциал рақиби Новак Жокович устидан 4 сетда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал этди. Ҳисоб - 6:2, 4:6, 6:2, 7:6(7:4).

Иккинчи ярим финалчи германиялик Александр Зверев ҳамда Карлос Алькарас ўртасидаги баҳсда аниқланди. Унда 6:4, 6:4, 4:6, 7:6(9:7) ҳисоби билан немис ракетка устаси зафар қучди.

Чорак финал доирасидаги икки қарама-қаршилик бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!