"Рома" - "Милан": Матнли трансляция

Италия чемпионати 24-турида "Рома" "Милан" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Самуэль Кастильехо қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+3'

    Генрих Мхитарян дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасини Жанлуижи Доннарумма қайтарди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Лоренцо Пеллегрини қўпол ўйини учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 86'

    Давид Калабриа подкати ноаниқ чиқди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 83'

    Сандро Тонали ўрнини Суалихо Мейтега бўшатиб берди.

  • 83'

    Алексис Салемакерс ўрнини Самуэль Кастильехо эгаллади.

  • 82'

    Милан бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 82'

    Симон Кьер тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага зарба берди, По Лопес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 81'

    Генрих Мхитарян қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 80'

    Генрих Мхитарян фол ишлатди.

  • 79'

    Борха Майорал ўрнини Педрога бўшатиб берди.

  • 79'

    Жордан Верету ўрнини Амаду Диавара эгаллади.

  • 78'

    Фикайо Томори дарвозага зарба беришга уриниб кўрди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 77'

    Рома футболчиси қўполлик ишлатди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 76'

    Зарбалар бўйича статистика: 8:12.

  • 74'

    Генрих Мхитарян ҳимоячиларни доғда қолдирди ва дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 73'

    Тео Эрнандесниннг зарбаси ҳимоячига тегди ва хавф бартараф этилди.

  • 71'

    Анте Ребич ўрнини Раде Круничга бўшатиб берди.

  • 70'

    Гонсало Виллар ўрнини Стефан Эль-Шаарави эгаллади.

  • 70'

    Рафаэль Леау дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ чиқди.

  • 68'

    Рома бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 64'

    Лоренцо Пеллегринининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 62'

    Федерико Фасио ўрнига Бруно Перес ўйинга қўшилди.

  • 59'

    ГООООЛ! Анте Ребич рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 56'

    Златан Ибрагимович ўрнини Рафаэль Леауга бўшатиб берди.

  • 56'

    Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 55'

    Жордан Верету жарима майдонига пас узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 53'

    Милан тўпни назорат қилиб турибди.

  • 50'

    ГОООООЛ! Жордан Верету дарвозанинг пастги қисмига тўпни аниқ йўллади.

  • 46'

    Алексис Салемакерс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Хакан Чалханоглу ўрнини Брахим Диас эгаллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Федерико Фасио қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Рома бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 43'

    ГООООЛ! Франк Кесси 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди.

  • 41'

    Пенальти! Федерико Фасио жарима майдони ичида қўполлик ишлатди.

  • 37'

    Лоренцо Пеллегрини жарима майдони ичидан дарвозага кучли зарба бера олмади, Жанлука Доннарумма тўпни ушлаб олди.

  • 36'

    Милан бурчак тўпини ноаниқ амалга оширди.

  • 35'

    Анте Ребич яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабондан сейв.

  • 33'

    Қарши ҳужумда Анте Ребич дарвозага зарба берди, бироқ По Лопес сейв ижро этиб, вазиятни бартараф этди.

  • 29'

    Рома футбоолчиси дарвозани офсайддан ишғол қилди.

  • 28'

    Рома бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.

  • 27'

    Бурчак тўпидан сўнг Симон Кьер дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 26'

    Лайнсмен бурчакни кўрсатди, Милан уни амалга оширади.

  • 23'

    Лоренцо Пеллегрини дарвозага зарба йўллади, Жанлука Доннарума зарбани қайтарди.

  • 20'

    Жанлука Манчини бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ голкипер зарбага реакция билдира олди.

  • 19'

    Жанлука Манчини тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 17'

    Милан  бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

  • 17'

    Анте Ребич дарвозага зарба беришга имкон топди, дарвозабон вазиятни бартараф этди.

  • 14'

    Златан Ибрагимовичнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди, хавфли хужум олди олинди.

  • 12'

    Ҳимоячилар Тео Эрнандеснинг узатмасини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 9'

    Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритди.

  • 6'

    Златан Ибрагимович дарвозага кучли зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 5'

    Видеоасиссентлар вазиятни кўриб чиқишди, офсайд бор эканлиги маълум бўлди.

  • 4'

    Фикайо Томори гол уришни уддалади, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

  • 3'

    Златан Ибрагимович дарвозага хавф солди, По Лопес тўпни ушлаб олди.

  • 1'

    Анте Ребич ҳужум ташкил қилди, бироқ унинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!