"Рома" 10 киши бўлиб қолган "Фиорентина"дан устун келди, жаҳон чемпионидан дубль

А Серия 18-туридан ўрин олган "Рома" - "Фиорентина" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дибаланинг дубли "бўрилар"га муҳим 3 очкони тақдим этди. Шунингдек, меҳмонлар аъзоси Додо 24-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Очколари сонини 34 тага етказиб олган Рим клуби А Серия турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. 23 очкоси бор флоренцияликлар эса 10-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!