“Рома” 10 нафар футболчи билан хайрлашади. Шомуродовчи?

“Рома” раҳбарияти юқори ўринлар учун курашиш ва Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишни мақсад қилган.

Клуб хўжайинлари бош мураббий Даниэле Де Россига таркибни ўзига мослаштириб олиш ваколатини берган. Мураббийлар штаби ёзги трансферлар якунлангунича камида ўн нафар футболчи билан хайрлашишни маъқул кўрди.

Жамоадан кетаётган ўйинчилар орасида машҳулари ҳам бор. Хусусан, ҳозиргача клубни тарк этган Уссем Ауар, Андреа Белотти ва Леонардо Спинаццола анча номдор чарм тўп усталари ҳисобланади.

Кузгача Римдан кетиши кутилаётганлар рўйхатига ҳимоячилардан Крис Смоллинг, Никола Залевски,  Рик Карсдорп, ярим ҳимоячи Эдоардо Бове, ҳужумчилардан Паулу Дибала, Тэмми Абраҳам ва Элдор Шомуродов ҳам киритилган.

“Рома” ёзги трансферлар вақтида ўз сафига Артём Довбик, Матиас Суле ва Энцо Ле Фе каби янги ижрочиларни қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!