"Рома" 32 ёшли Педрога 3 миллион евро маош ваъда қилмоқда
Римнинг "Рома" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Педро Родригесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “бўрилар” 32 ёшли испаниялик футболчига йилиги 3 миллион евро маош таклиф қилишмоқда. Айтиш керакки, Педронинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилиши мумкин.
Педро жорий мавсум “Челси” сафида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар