“Рома” афсонаси собиқ рафиқасини ўғриликда айблади
“Рома” ва Италия терма жамоасининг афсонавий футболчиси Франческо Тотти собиқ рафиқаси Илари Блазини Швейцарияда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо соатлар коллекциясини ўғрилаганликда айблади, деб хабар тарқатди Corriere dello Sport газетаси.
Маълумки,Тотти ва Блазининг ажрашгани ҳақида июль ойида хабар чиққан эди. Ҳозиргача, ажрим жараёни давом этмоқда.
Оиланинг барбод бўлишига Блазининг Тоттига хиёнат қилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тоттининг таъкидлашича, Блази билан ажрашганидан кейин унинг сейфидан бир неча қимматбаҳо соатлар йўқолгани аниқланган.
Франческо аламини олиш мақсадида Блазининг вилласидаги қиммат кийимлари, сумкалари, туфлилари, ҳамёнлари ва тақинчоқларини яшириб қўйган.
2005 йилда турмуш қурган икки юлдузнинг оиласида учта фарзанд дунёга келган.
Фикрлар