"Рома" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиб қолди

"Арсенал" ҳимоячиси Зеад Колашинац фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, римликлар яқинда “Интер”га кўчиб ўтган ҳимоячи Александр Коларов ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Бу борада улар айнан Колашинац номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Зеад “Арсенал” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 1 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!