“Рома” барибир Англиядан ҳужумчи олади

  • 14 августа, 2021, 11:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Жозе Моуриньо “Рома”нинг ҳужум чизиғини кучайтиришга бел боғлаган. Ана шу мақсадда “бўрилар” Элдор Шомуродов трансфер қилганди. Энди Моуриньо Англиядан ҳужумчи олмоқчи.

Tecno

“Рома” Тэмми Абрахам трансфери бўйича “Челси” билан келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бу трансфарнинг амалга ошиши ҳужумчининг ўзигагина боғлиқ бўлиб турибди. Ҳозирча, Абрахам А Серияга келишни истамаяпти.

“Рома” мутасаддилари Абрахамга ўрнига бошқа ҳужумчи ҳам топиб қўйди. Агар англиялик футболчи Римга келишни истамаса, “бўрилар” Англия премьер-лигасида суяги қотган Келечи Ихеаначони олиб келади.

“Лестер” ҳужумчиси ўтган мавсумни юқори савияда якунлади. У Англия премьер-лигасида 25 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Турсун Ғани
14/08/2021 14:35
Ношукур Абрахам келмайсанми Ромага. Элдор Захирага михлайди келсанг ҳам.