“Рома” бир клуб билан бешта ўйинчини алмашади

“Рома” ва “Аталанта” раҳбарияти ўзаро келиша олса, А Сериянинг икки клуби ўзаро бешта ўйинчини алмаштиради.

Яқинда Милан шаҳрида Бергамо ва Рим клублари вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Музокара жараёнида “Аталанта” ҳужумчиси Марио Пашалични “Рома” вингери Стефан Эл-Шааравига алмаштириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар берди Football Italia нашри.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар яна бир рокировка устида ишламоқда. Унга кўра, “Рома” россиялик ҳужумкор футболчи Алексей Миранчукни олишга тайёр. Римликлар бу ўйинчи учун Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган Карлес Перес ва Жордан Веретуни олишни таклиф қилмоқда.

Ҳар икки жамоа ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!