“Рома” бир трансферни ўхшата олмаяпти

“Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо талаби билан “Сассуоло” етакчиси Давиде Фраттезининг трансфери бўйича иш бошлаган эди.

23 ёшли ярим ҳимоячининг ўзи “Рома”га қайтишга қизиқиб турибди. Давиде “бўрилар” сафида тарбияланган ва кейинчалик асосий таркибга кира олмагани учун пойтахтни тарк этганди.

Римликлар бу трансферни январда амалга ошира олмайдиган бўлди. Бунга сабаб “Сассуоло” ўз етакчисини мавсум ўртасида қўйиб юборишдан бош тортди.

Энди томонлар музокараларни ёзда давом эттиради. Фраттезининг трансфер суммаси 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!