“Рома” бизнинг футболчини олмоқчи!

Испания чемпионати вакили “Валенсия” раҳбарияти жамоа ўйинчиси Гонсалу Гедешга “Рома”дан таклиф бўлаётганини тасдиқлади.

Маълумотларга кўра, Жозе Моуриньо клуб раҳбариятидан келаси мавсум олдидан таркибга “Валенсия”нинг 25 ёшли ҳужумкор футболчисини олиб келишни талаб қилмоқда. Рим клуби бош мураббийни қўллаб-қувватлаш мақсадида бу трансферга жиддий эътибор қаратмоқда.

Клуб расмий таклиф юборишга ҳам уринди. Улар “Валенсия”га ўйинчи учун 30 миллион евро таклиф қилди, бироқ бу сумма испанларга маъқул келмади.

Айни пайтда “Рома” Гедешнинг трансферига асосий таркибга кира олмаётган ўйинчилардан  Амаду Диавара ва Гонсало Вильярни қўшишга ҳаракат қиляпти.

Гедешнинг ўзи жамоасини ўзгартиришга мойил бўлиб турибди. Бу трансферга “Рома”ни Жозеь Моуриньо бошқараётгани ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда.

Гонсалу Гедеш якунланган мавсумда 42 та учрашувда рақиблар дарвозасига 13 та тўп киритди ва олтита самарали узатмани амалга оширди.

452785

“Рома” ўйинчиси Францияда қолмоқчи

Ўтган мавсумда ижара асосида “Ницца”да ўтказган “Рома” ҳужумчиси Жастин Клюйверт фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.

Аслида “Ницца” Чемпионлар лигасига йўлланма олса, нидерландиялик ўйинчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишни режалаштирган эди. Лекин амалда бу клуб нуфузли мусобақадан четда қолди. Энди “Ницца”га Клюйвертни 14 миллион еврога харид қилиш оғирлик қилмоқда.

Шунга қарамай, “Рома” футболчисига Франциянинг ўзидан жиддий даъвогарлар чиқди. Хусусан, “Монако” ва “Марсель” Жастини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Клюйверт мавсумда 31 та ўйинда киритилган олтита гол ва олтита ассист билан якунлади.

27ec1c

“Рома” футболчисига янги харидор чиқди

Келаси мавсумни А Серияда ўтказадиган “Кремонезе” клуби таркибни кучайтириш мақсадида “Рома”дан ўйинчи олмоқчи.

Бу клуб пойтахтлик “бўрилар” вакили Эдоардо Бовени ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган. Улар 20 ёшли ярим ҳимоячини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.

Бу трансферни амалга ошириш учун римликлар спорт директори Тьягу Пинто жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан маслаҳатлашиб олиши керак бўлади. Чунки португалиялик мутахассис келаси мавсум Бовега кўпроқ ўйин амалиёти беришини айтган.

Эдоардонинг клуб билан амалдаги шартномаси яна уч мавсум давом этади. Истеъдождли ўйинчи чемпионатда 11 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта аниқ зарба ёздириб қўйди.

afp_en_e67607f32d3ba6b385f13ec10d0429d8b804cb02

“Рома” футболчиси Англияга кетмоқчи

“Рома” ҳимоячиси Рожер Ибаньес 2020 йили Римга келганидан кейин ўйин борасида катта ўсишга эришди. Бунгунги кунда 23 ёшли футболчи Моуриньо жамоасининг асосий фигураларидан саналади.

Италия ва Бразилия паспортига эга ўйинчини бир неча клуб ўз таркибида кўрмоқчи. Calciomercato.com сайтининг хабарига кўра, Англия премьер-лигаси вакилларидан “Тоттенхэм”, ва “Ньюкасл” Ибаньесни трансфер қилишни мўлжалламоқда.

“Рома” Ибаньесни қўйиб юборишга тайёр. Клуб спорт директори Тьягу Пинто бу трансферни 30 миллион еврога баҳолаган.

Ибаньес римликлар учун муваффақиятли якунланган мавсумда барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилишга ҳам эришди.

1640718378_roger

Шомуродов Бэйл билан бирга ўйнаши кутилмоқда!

Шомуродовнинг бу ишини Моуриньо ҳеч қачон унутмайди!

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!