“Рома” бу футболчининг маошини оширадиган бўлди

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо жамоасида асосий фигуралардан бирига айланган Брайан Кристантени узоқроқ муддат пойтахтда олиб қолишга қарор қилди.

Томонлар ўртасида ўтказилган музокаралар натижасига кўра, италиялик футболчи “бўрилар” сафида 2026 йилнинг ярмигача қоладиган бўляпти. Клуб мутасаддиларининг унинг йиллик маошини 3 миллион еврога кўтаради.

Кристанте жамоасининг ҳимояланашида бир неча позицияни ёпа оладиган ярим ҳимоячи ҳисобланади.              У 2019 йилдан бери пойтахт клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

“Милан” тарбияланувчиси ҳисобаланадиган 27 ёшли футболчи илгари “Палермо”, “Пескара”, “Бенфика”, “Аталанта” каби жамоаларда  тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!