“Рома”: Бу гапларнинг бари ёлғон!
“Рома” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян 30 июнь куни якунланадиган шартномасини узайтирмаётгани сабабли унга харидорлар кўпайиб бормоқда. Италия матбуоти арманистонлик плеймейкерга “Интер” қизиқаётгани ва томонлар музокара ўтказаётгани ҳақида ёзмоқда.
Бу хабарларга Рим клуби спорт директори Тьягу Пинто муносабат билдирди.
- Мен Мхитарян билан гаплашиб, Конференциялар лигаси финалига тайёргарлиги ҳақида сўрадим. Ҳозир эътиборимизни қаратишимиз керак бўлган ягона масала айнан мана шу.
Мен Генрихнинг профессионаллигини яхши биламан ва 100 фоиз аминманки, унинг “Интер” билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги хабарларнинг бари ёлғон.
Мхитяран клуб соврин ютиши учун қўлидан келганини қилмоқчи. Ҳозир трансферлар ҳақида гаплашадиган пайт эмас, мавсумни муваффақиятли якунлашни ўйлаш керак, - деди Тьягу Пинто.
Фикрлар